Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Устюртда 11 бош жайронни ўлдирган овчилар ушланди

Устюртда 11 бош жайронни ўлдирган овчилар ушланди

Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ва «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг давлат инспекторлари, Қўнғирот тумани Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда экологик жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ўтказилган назорат тадбири давомида 11 бош жайрон овлаган фуқаролар ушланди.

Бу ҳақда «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 11 бош жайронни Устюрт текислигидан ноқонуний равишда овлаганлар Қўнғирот тумани «Жаслиқ» шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Т.Б. ва Б.Р. эканлиги аниқланди ҳамда улардан 11 жуфт шох ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишларни олиб бориш учун Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг