Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғовул отган шахс овчилар сафидан четлаштирилади

Қирғовул отган шахс овчилар сафидан четлаштирилади

Тошкент вилояти Экология бошқармаси «Сирдарё сув хавзаси шўбаси» давлат инспекторлари Тошкент вилояти ҳудудида назорат тадбирларини ўтказди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этган ҳолда жорий йилнинг 1 январидан Тошкент вилоятида ёввойи ҳайвонлар ва қушлар учун ов мавсуми якунланган.

Шунга қарамай, мазкур экологик назорат тадбирида фуқаро Ж.Х. томонидан ов қилиш таъқиқланган вақтда ноқонуний тарзда 2 дона қирғовул овлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат  юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарга суд томонидан тегишли тартибда чора кўрилади. Шунингдек, унинг ҳайвонот дунёсига етказган зарар суммаси ҳисоблаб чиқилди ва жарима чораси қўлланилди.

Овчининг ҳуқуқбузарлиги учун берилган жазо бу билан чекланмади. Унинг ов қуроли Чиноз тумани ички ишлар бўлимига суднинг якуний қарорига қадар вақтинча топширилди. Давлат инспекторлари Тошкент овчилар ва балиқчилар жамиятига мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда хат чиқариб, бундай ҳолатда овчи Ж.Х. ов тақиқланганига риоя қилмагани учун 3 йилдан 5 йилгача овчилар сафидан четлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг