Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

2024 йил 10 январдан эътиборан  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг