«Uzbekistan Airways» Умра визасига эга йўловчиларни ташишни вақтинча тўхтатди

«Ҳаж 2025» дастури бошланганлиги муносабати билан, 2025 йил 14 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади.
2025 йил 14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025 йил 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.Агар 30 апрелдан кейин Саудия Арабистонида қолган йўловчилар аниқланса, жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади.
Шу тариқа Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси қарорига мувофиқ Тошкент – Жидда – Тошкент рейслари жорий йил 30 апрелдан бошлаб бекор қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter