Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Умра» зиёратини амалга ошириш лицензиясига эга туроператорлар яна иккитага кўпайди

«Умра» зиёратини амалга ошириш лицензиясига эга туроператорлар яна иккитага кўпайди

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 935-сонли Қонунида «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш йўналишида зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишига масъул ташкилот ҳисобланади.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссияси томонидан «Centrum holidays» МЧЖ (Тошкент шаҳри) ва «Бухоро умра жамияти» МЧЖ (Бухоро вилояти) тадбиркорлик субъектларига махсус лицензия берилди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга лицензия олган тадбиркорлик субъектлари реестри очиқ маълумот сифатида доимий равишда янгиланиб бориши билдирилади.

Огоҳ бўлинг! «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг