Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Мўғулистонга Путиннинг қамоққа олиниши бўйича мурожаат қилди

Украина Мўғулистонга Путиннинг қамоққа олиниши бўйича мурожаат қилди

Украина Мўғулистонни Путинни ҳибсга олиб, Халқаро жиноий судга топширишга чақирди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Мўғулистон расмийларини Россия президенти Владимир Путинни бўлажак ташрифи чоғида ҳибсга олиб, Гаагадаги Халқаро жиноий судга топширишга чақирди.

«Украина томони Мўғулистон ҳукумати Владимир Путин ҳарбий жиноятчи эканлигини тушунишига умид қилмоқда. Юрисдикцияси Мўғулистон томонидан тан олинган Халқаро жиноий суд томонидан украиналик болаларни Россия Федерациясига ноқонуний равишда мажбуран ўтказишда гумон қилиниб, ҳибсга олиниши учун ордер берилди», — дейилади Украина ТИВ расмий баёнотида.

«Мўғулистон ҳукуматини мажбурий халқаро ҳибсга олиш ордерини бажаришга ва Путинни Гаагадаги халқаро жиноий судга топширишга чақирамиз», — дея хулоса қилади Украина ТИВ.

Эслатиб ўтамиз, Путин 3 сентябрда расмий ташриф билан Мўғулистонга боради. Бу 2023 йил март ойидан буён Путиннинг ХЖС юридикциясини тан оладиган давлатга илк ташрифи бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг