Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия адлия вазирлиги расмий баёнот берди

Туркия адлия вазирлиги расмий баёнот берди

Туркия адлия вазирлиги мамлакатда бўлаётган воқеалар юзасидан матбуот учун расмий баёнот берди.

Таъкидланишича, Истанбул республика бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида 106 нафар гумонланувчи, жумладан, Истанбул шаҳри ҳокимига нисбатан бугун эрталаб ҳибсга олиш тўғрисида қарорлар чиқарилган.

Бу доирада Истанбул республика бош прокуратураси томонидан 2 та тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Терроризмга оид жиноятларни тергов қилиш бўйича бюро томонидан олиб борилаётган тергов доирасида Истанбул шаҳри ҳокими ҳам шулар жумласидан бўлган етти кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Ушбу терговда гумонланувчилар террорчилик ташкилотига ёрдам бериш жиноятини содир этганликлари иддао қилинмоқда.

Қайд этилишича, бошқа тергов ҳаракатлари Уюшган жиноятларни тергов қилиш бюроси томонидан олиб борилмоқда. Ушбу тергов доирасида ҳам 100 нафар гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, улар орасида Истанбул шаҳри ҳокими ҳам бор.

Ушбу терговда гумонланувчилар жиноий уюшма таркибида порахўрлик, товламачилик, кимошди савдоларида тил бириктириш, малакали (квалифицияланган, жиддий, оғир) фирибгарлик, шахсий маълумотларни қонунга хилоф равишда эгаллаш каби жиноятларни содир этганликлари айтилмоқда.

Иккала тергов бўйича жами 106 нафар гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Истанбул республика бош прокуратурасининг баёнотидан маълум бўлишича, тергов материаллари орасида МАСАК ҳисоботлари, солиқ экспертизаси хулосалари, депозитлар ҳақида ҳисоботлар, гувоҳларнинг баёнотлари ва бошқа далиллар мавжуд.

Тергов ҳар томонлама ўта пухта ва синчковлик билан олиб борилмоқда, дейилади матбуот учун тақдим этилган пресс-релизда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг