Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фоҳишаликка мажбурланган уч  ўзбекистонлик Туркиядан депорт қилинди

Фоҳишаликка мажбурланган уч  ўзбекистонлик Туркиядан депорт қилинди

Туркиянинг Игдир шаҳрида одам савдоси, фоҳишалик ва наркожиноятларга қарши ўтказилган операция доирасида чет эллик 107 киши депортация қилинди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Haberler нашрининг ёзишича, хорижлик аёллар Игдирдаги кўнгилочар масканларда фоҳишаликка мажбурлаб келинган. Шунингдек, уларнинг айримлари Туркияда бўлиш муддати сохталаштирилган ҳужжатлар билан ҳаракатланиб юрган.

Операция давомида 25 нафар Озарбайжон, 78 нафар Эрон, 1 нафар Қирғизистон ва 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган ва мамлакатдан депортация қилинган.

Уларни фоҳишаликка мажбурлаб келганликда, пора бериш ва одам савдоси каби жиноятларда гумонланган 10 киши ушланган. Уларнинг бир нафари суд назорати остида қўйиб юборилди, тўққиз нафари эса судга қарори билан ҳибсга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг