Тойлоқда йўқолган бола Тошкентда топилди
Тойлоқда туманида яшовчи, шу йилнинг 11 октябр куни эрталаб 08:00 ларда уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 12 ёшли Фазлиддинхон Мақсудхонов топилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
Тойлоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган кенг кўламли қидирув тадбирлари натижасида бола Тошкент шаҳри ҳудудидан топилиб, оиласи бағрига саломат қайтарилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter