Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Абу Валид» лақаби билан видео тарқатаётган шахс қидирувга берилди

«Абу Валид» лақаби билан видео тарқатаётган шахс қидирувга берилди

Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Қайд этилишича, Риштон туманида туғилган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғли Россия ҳудудига ишлашга бориб, у ерда халқаро террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб, Суриянинг Идлиб шаҳрига борган.

Унинг тарғибот материаллари оқибатида Суриядаги жангларда бир қатор юртдошларимиз ҳалок бўлган.

У «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тажовуз қилиш» (ЖК 220-моддаси), «террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш ёки ҳаракатланиш» (ЖК 150-модда) ва «чет элга ноқонуний чиқиш» (ЖК 244-модда) каби қатор жиноятларни содир қилганликда айбланмоқда.

«Огоҳ бўлинг! Ушбу шахс иштирокидаги видео тасвирларни сақлаш, олиб юриш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади», дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг