Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги ўзбекистонлик Истанбулда қўлга олинди

Қидирувдаги ўзбекистонлик Истанбулда қўлга олинди

2024 йилдан буён қидирувда бўлган, 1987 йилда туғилган Барно Иноятова – «Бону» (Ўзбекистон фуқароси) Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланаётган ушбу аёл кеча, 12 август куни депортация қилинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилишларини сўрамоқда.

«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг