Тошкентдаги қариялар уйининг девори қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманида девор қулаганлиги ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.
Жорий йилнинг 14 март куни тахминан соат 00:45 ларда Олмазор тумани, Гуруч-ариқ кўчасида жойлашган қариялар уйининг баландлиги 3 метр, узунлиги 14 метр бўлган девори, пойтахтимизда бўлиб ўтган кучли ёғингарчилик оқибатида қулаб тушган. Натижада, девор олдида турган «Nexia-3» русумли, давлат рақам белгиси 01 У 328 ДБ (1985 й.т., фуқаро С.А.га тегишли) бўлган автомашинага шикаст етган. Жароҳат олганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter