Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда аёл 3 ёшли қизчани пичоқлаб қўйди

Сурхондарёда аёл 3 ёшли қизчани пичоқлаб қўйди

Жорий йил 1 май куни Сурхондарё вилояти Денов туманида руҳий носоғлом бўлган аёл 3 ёшли қизга ҳеч бир сабабсиз ошхона пичоғи билан ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатларини етказган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «xabar.uz»га маълум қилишича, қизалоқ олган тан жароҳатлари оқибатида туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Гумонланувчи аёл эса процессуал тартибда ушланган.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.

Ҳозирда аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг