Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр ва газ ўчирилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр ва газ ўчирилади

29 апрел куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр ва газ вақтинча ўчирилади

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, эртага 29 апрел куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади: 

- Бектемир тумани: «Иқбол» ҳамда «Чашма» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача. 

 Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин. 

 «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган. 

Сергелм тумани "Хонобод", "Жунариқ", "Олтин водий" маҳалласида эса газ ўчирилади.  Ҳудудда жойлашган юқори босимли табиий газ тақсимлаш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 29 апрел куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг