Тошкентнинг икки туманида электр вақтинча ўчирилади

Жорий йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июньдаги 259-сон Қарорига асосан мазкур туманларнинг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таминловчи 35/10/6 кВ кучланишли «Карамуртская» подстанциясида модернизация дастури доирасида маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларини замонавий электр қурилмаларга алмаштириш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида, вақти-вақти билан қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилади.
Жумладан, Юнусобод туманининг: «Отчопар-1», «Отчопар-2», «Оқтепа», «Буюк Турон», «Обод», «Боғибўстон», «Мирзо Улуғбек», «Шайҳ Шивли» ҳамда «Фирдавсий» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 12:00 дан 15:00 гача электр бўлмайди.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter