Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда уйларнинг нархи тушмоқда

Тошкентда уйларнинг нархи тушмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида июнь ойида аввалги ойдагига нисбатан кўп қаватли уйларнинг нархи иккиламчи бозорда икки фоизга арзонлашди. Бу ҳақда «Credo Max Estimation» баҳолаш компанияси маълумотига асосланиб «Газета.uz» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бир квадрат метр учун қиймат 610 ш.б.га тушган. Ваҳоланки, май ойида бу кўрсаткич 620 ш.б. эди. Июнь якунларига кўра, ғиштли ва панел типидаги квартираларнинг нархи 2 фоиз тушиб, мос равишда 644 ва 585 ш.б. кўринишида бўлди.

Хоналар сонига нисбатан қиймат қуйидагича бўлди: бир хонали квартиралар — 618 ш.б. (+2 фоиз), икки хонали — 598 (-2 фоиз), уч хонали — 608 (-3 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 631 (+2 фоиз).

Шаҳар туманлари кесимида 11 та туманнинг 5 тасида ўртача нархларнинг тушиши кузатилди, 5 та туманда эса ўсган. Энг арзон ўртача нарх Бектемир туманида (445 ш.б.), энг юқориси эса Миробод туманида (721 ш.б.) қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг