Тошкентда «Spark» 88 марта жаримага тушди
Ҳайдовчи Ш.Ҳ. 88 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида машинасидан айрилиши мумкин.
Катта миқдордаги маъмурий жарима қарздорлигини ундириш Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувида бўлган.
Қарздорга дастлаб берилган ихтиёрий муддатда жарима тўланмаган. Оқибатда, Бюронинг Учтепа туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Тошкент шаҳар ЙҲХБ билан ҳамкорликда олиб борилаётган рейд тадбирлари жараёнида қоидабузар «Spark» ҳаракатдан тўхтатилиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Бундан ташқари, 88 марта қоида бузган қарздорнинг Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан АТБ «Капиталбанк» фойдасига 52,8 млн. сўм миқдорида қарздорлиги бўлган.
«Иккита қарздорликни қоплаш мақсадида «Spark» автомашинаси аукцион савдоларига чиқарилади, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликларга йўналтирилади», дейилади МИБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter