TikTok маълумотларни Хитой билан баҳам кўраётган бўлиши мумкин – Ирландия комиссияси

Ирландиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича комиссияси Хитойнинг ByteDance компаниясини (TikTok эгаси) Европа Иттифоқининг шахсий маълумотлар қоидаларини бузгани учун 530 миллион евро миқдорида жаримага тортди.
Reuters хабарига кўра, ByteDance хитойлик ходимларнинг Европа Иттифоқи фойдаланувчилари маълумотларига киришини чеклаганини исботлай олмаган. Европа қонунчилигига кўра эса маълумотлар минтақада сақланиши лозим.
Компанияга олти ой ичида маълумотларни қайта ишлашни Европа Иттифоқи қонунларига мувофиқлаштириш буюрилди.
ByteDance вакиллари қарорга қарши чиқиш ниятида. Уларнинг таъкидлашича, қарорда 2023 йилда жорий қилинган хавфсизлик чоралари ҳисобга олинмаган.
Компания тушунтирганидек, Европа Иттифоқи фойдаланувчилари маълумотлари Европа ва Қўшма Штатлардаги махсус маълумотлар марказларида сақланади ва ByteDance ҳеч қачон Хитой расмийларидан ушбу маълумотларга кириш учун сўров олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter