МИБнинг ижрочи ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган «Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди.
Давлат ижрочиларига бериладиган моддий рағбатлантириш миқдорлари Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ой якуни бўйича ҳисоблаб борилади.
Моддий рағбатлантириш тўловлари давлат ижрочиларининг иш юритувида бўлган тамомланган ижро ишларидан ой давомида тўлов тизимлари орқали ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини ажратиш орқали амалга оширилади.
Моддий рағбатлантириш ҳар ой якуни бўйича Бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан кейинги ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилади.
Моддий рағбатлантириш учун харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter