Оҳангарондаги «заправка»да 37,5 млрд. сўмлик газ ноқонуний ишлатилгани айтилмоқда
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган.
Инспекция тақдим этган маълумотга кўра, Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган «O.P.P.» МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 37 млрд 534 млн сўм (25 млн 23 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган, дейилади хабарда.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввал «Ўзэнергоинспекция» Сирдарёдаги заправкада 62 миллиард сўмлик газ ўғирланганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter