Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг икки туманидаги айрим ҳудудлари вақтинча газсиз қолди

Пойтахтнинг икки туманидаги айрим ҳудудлари вақтинча газсиз қолди

Бугун, 9 апрел соат 10:00 дан 17:00 (18:00) гача пойтахтнинг Чилонзор ва Янгиҳаёт тумани айрим жойларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли вақтинчалик газ ўчирилади.

Бугун ушбу ҳудудларда мутахассислар режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб борадилар.

Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудлар вақтинчалик газсиз қолди:

Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) «Меҳржон» ва «Ботирма» маҳаллаларидаги 28 та кўп қаватли бино ва 18 та улгуржи истеъмолчи;

Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Янги гулзор» ва «Чортоқ» маҳаллалари; шунингдек, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги «Тўртқўрғон» ва «Янги турмуш» маҳаллаларидаги жами 1 243 та ерли хонадон ва 6 та улгуржи истеъмолчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг