Сурхондарёда 32 ёшли аёл бошқа аёллар томонидан «самосуд» қилинган
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда бир гуруҳ аёллар томонидан қарзини бермагани учун бошқа бир аёл дўппосланиб, сочлари кесилгани ва кийимлари йиртиб ташлангани ҳақидаги хабар тарқалди.
Вилоят ИББ мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориб, дастлабки хулосаларини тақдим қилди.
Аниқланишича, ҳолат 2022 йилнинг ноябр ойи охирларида, Денов тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Унда сариосиёлик 32 ёшли аёл Д.С. Денов туманида яшовчилар – 20 ёшли Р.Г. ва Х.Н. исмли аёллар томонидан ўрталарида аввалдан мавжуд бўлган низолари ортидан «самосуд» қилинган. Д.С.ни маҳалла ҳудудида уриб, унга тан жароҳати етказишган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter