Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёнинг 7 та туманида 3 кун ичимлик суви ўчирилади

Сурхондарёнинг 7 та туманида 3 кун ичимлик суви ўчирилади

Аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш барқарорлигини ошириш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги «Хўжаипок» ТИСИЧ магистрал сув тармоғи ва Тарқатиш бўлимидаги юқори босимли сув қувурлари янгисига алмаштириш ишлари олиб борилади.

«Сурхондарё сув таъминот» АЖ шу муносабат билан магистрал сув қувури орқали ичимлик суви билан таъминланадиган 7 та туманда жорий йил 15 апрель, соат 09:00 дан 18 апрель, соат 12:00 га қадар сув таъминоти вақтинча тўхтатилишини эълон қилди.

Мазкур туманлар:

  • Олтинсой тумани;
  • Қумқўрғон тумани;
  • Бандихон тумани;
  • Қизириқ тумани;
  • Шеробод тумани;
  • Музработ тумани;
  • Ангор тумани.

Таъкидланишича, ушбу ҳудудлар аҳолисига заруратга кўра ичимлик суви махсус техникалар ёрдамида етказиб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг