Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ўқитувчи вояга eтмаган қиз билан содир этган уятсиз видеони тарқатди

Сурхондарёда ўқитувчи вояга eтмаган қиз билан содир этган уятсиз видеони тарқатди

Ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 октябрь куни Бойсун тумани «Дубай» маҳалласида яшовчи (жой номи ва шахсларнинг исми шарифи ўзгартирилган) фуқаро Акрамов Нурали Бойсун туман ИИБга йўллаган аризаси юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Текширув  ҳаракатлари натижасига кўра, 2022 йил 25 сентябрь куни соат 22лар чамасида туманинг «Дубай» маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган, тумандаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи шахс шу маҳаллада яшовчи вояга етмаган 2005 йилда туғилган (17 ёш) қиз билан маҳалла ҳудудидаги боғда учрашиб, вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз, бузуқ, ғайри-ижтимоий ҳаракатлар қилиб, ушбу ҳолатни ўзига тегишли уяли телефон аппаратига видеотасвирга олиб, ведеотасвирни орадан 3 кун ўтиб, маҳалла фуқароларининг «Дубай» номли  телеграмм гуруҳига тарқатган.

«Бу орқади вояга етмаган қизнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилганлиги аниқланган», дейилади маълумотда.

Қўшимча қилинишича, судга оид тиббий-экспертиза текшируви бўйича, вояга етмаган қизга нисбатан зўрлик ишлатиб, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш аломатлари аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.11.2022 йилда Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаронинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилиш)да назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг