Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор оздирувчи маҳсулотларни санаб берди

Шифокор оздирувчи маҳсулотларни санаб берди

Фото: «РИА Новости»

Россияда Виноградов номли шифохонасининг клиник диетология бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, терапевт Юлия Пигарева озишга ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтди. Бу ҳақда у «Прайм» агентлигига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ёғли денгиз балиқлари, зайтун ёғи ва авокадо ёғ алмашинувини яхшилашга ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. Бироқ уларни кўп миқдорда истеъмол қилиш, аксинча, вазн ортишига олиб келади, дея огоҳлантирди шифокор.

Экспертнинг қўшимча қилишича, оздирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланган қаҳва, ананас ва кўк чой аслида бундай натижа бермайди. Диетадаги одам таомномаси мураккаб углеводлар, тўғри ёғлар, оқсил ва клетчаткани ўз ичига олиши керак, дея хулоса қилди Пигарева.

Aввалроқ британиялик диетолог Майкл Мосли кам ейиш ва тезроқ вазн йўқотиш усулларини айтиб ўтган эди. Хусусан, унинг айтишича, вазн йўқотишнинг асосий душманларидан бири бу уйда зарарли таомларнинг мавжудлиги. Шифокорнинг фикрига кўра, ирода кучи жуда юқори баҳоланади ва агар одам ўз квартирасида зарарли ва мазали таомлар борлигини билса, у уларни ейиши мумкин. Мутахассиснинг фикрига кўра, вазн йўқотиш учун энг хавфли вақт ишдан кейин кечқурун, биз дам олишга ва фильм ёки сериал томоша қилишга қарор қилганимизда келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг