Оздирувчи ва диабетга қарши дорилар туфайли 80 дан ортиқ британиялик вафот этди

Daily Mail хабар беришича, Буюк Британияда озиш ҳамда қандли диабетни даволаш учун мўлжалланган дориларни қабул қилган 80 дан ортиқ одам вафот этди.
Январ ойи охирларида бу дорилар билан боғлиқ камида 22 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берилганди. Қолган 60 та ўлим ҳолати II тоифали диабетни даволашга мўлжалланган дорилар билан боғлиқ, деб ёзди нашр.
Ўлимга олиб келган воситалар қаторида «Оземпик», «Тирзепатид», «Виктоза», «Саксенда» каби дорилар санаб ўтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter