Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Россия Қуръонни ёқиш ҳақида сохта маълумотлар тарқатмоқда» – Швеция Мудофаа вазирлиги

«Россия Қуръонни ёқиш ҳақида сохта маълумотлар тарқатмоқда» – Швеция Мудофаа вазирлиги

Россия Туркия ва Венгриянинг Швецияни НАТОга қабул қилинишини бўйича қарорларига таъсир кўрсатиш учун ҳаракат қилмоқда. Бундай баёнот билан Швеция мудофаа вазирлиги чиқди.

Швеция Мудофаа вазирлиги психологик хизмати вакили Микаэл Öстлунднинг маълум қилишича, РТ ва Спутник Швеция ҳукумати гўёки Қуръонни ёқишни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида араб тилида бир нечта сохта хабарлар тарқатган. Унинг фикрича, сохта хабарлар Кремль томонидан тасдиқланган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июнь ойи охирида ироқлик қочқин Салван Момика Швеция пойтахти Стокгольмдаги бош масжид олдида Қуръонни ёқиб юборган эди. Январь ойида ўта ўнгчи сиёсатчи Туркия элчихонаси олдида ҳам худди шундай митинг ўтказганди.

Бунга жавобан бутун дунё мусулмонлари норози бўлиб, Швеция расмийларини танқид қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризасини ратификация қилишни тўхтатган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг