Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман! Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар чекланди

Расман! Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар чекланди

Айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Twitter, TikTok ва «ВКонтакте»нинг ишламаётгани ёки яхши очилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг