Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путиннинг «сиридан хабардор» майор Остонада қўлга олинди

Путиннинг «сиридан хабардор» майор Остонада қўлга олинди

Остона суди Россия қўриқлаш федерал хизмати майори Михаил Жилинни эҳтиёт чораси сифатида 40 кунга қамоққа олди. У Россиянинг экстрадиция тўғрисидаги сўровига асосан қўлга олинган.

Қайд этилишича, Жилин давлат сирларига алоқадор шахслардан биридир. У Путиннинг минтақалар билан телефон суҳбатларини таъминлаб берувчи мутахассис бўлган.

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг Жилин истеъфога чиқишга ҳаракат қилган, аммо уни ишдан бўшатишдан бош тортишган.

Мобилизация эълон қилинганидан сўнг Жилин Қозоғистонга қочган. У бу ерда сиёсий бошпана сўраган, бироқ рад жавобини олган. Жилин Остонадан Арманистонга учиб кетмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг