Путин огоҳлантирилди: у йиғилишга борса қамалади
Жанубий Африка ҳукумати Путиндан саммитга шахсан келмасликни сўрамоқда.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Жанубий Африка ҳукумати Владимир Путиндан август ойида бўлиб ўтадиган BRICS саммитида видеоалоқа орқали қатнашишини сўрамоқда.
Нашрнинг қайд этишича, саммит мезбони тадбирда бир қатор таклиф этилган шахслар, жумладан, Путиннинг ҳам иштирокини видеоалоқа орқали ташкил этишни таклиф қилмоқда. Таъкидланишича, форматни ўзгартиришга Халқаро жиноий суднинг Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ордери сабаб бўлган. Қоидага кўра, Путин Жанубий Африкада шахсан бўлган тақдирда маҳаллий ҳокимият органлари уни ҳибсга олишлари керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter