Пора олгани айтилган ЙПХ инспектори қочиб кетди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Қува туманида ЙПХ инспектори пора олгани учун қочгани тасвирланган видео тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Қува туман ИИБга ЙПХ инспектори И.К нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ лар томонидан ариза келиб тушган. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К қочиб кетган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб прокуратура органларига тақдим қилинган.
Ҳозирда теговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter