Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пашинян Aрманистон бош вазири этиб тайинланди

Пашинян Aрманистон бош вазири этиб тайинланди

Фото: primeminister.am

Никол Пашинян Aрманистон бош вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда республика президенти сайтида эълон қилинган фармонда маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, Конституция қоидаларига амал қилган ҳолда, Никол Пашинян Aрманистон Республикаси Бош вазири этиб тайинланди.

Aрманистон Конституциясига биноан, мамлакат президенти янги сайланган Миллий Aссамблеянинг ваколат муддати бошланганидан сўнг дарҳол парламент кўпчилиги томонидан кўрсатилган номзодни бош вазир этиб тайинлайди. Ҳукуматнинг ўзи бош вазир тайинланганидан кейин 15 кун ичида тузилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг