Арманистон бош вазирининг вертолёти фавқулодда қўндирилди
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг вертолёти Ванадзор шаҳридаги стадионга фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг телеграм-каналлари хабар берди.
Хабарга кўра, Пашинян Грузия билан чегарага яқин, пойтахт Еревандан 152 километр олисдаги Ташир шаҳрига учаётган бўлган.
Пашиняннинг ўзи воқеага изоҳ бераркан, ноқулай об-ҳаво туфайли вертолёт мажбурий қўндирилгани, йўлнинг қолган қисмини автомобилда давом эттирганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter