Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пашинян: Арманистон КХШТнинг барча органларидаги фаолиятини музлатди

Пашинян: Арманистон КХШТнинг барча органларидаги фаолиятини музлатди

Фото: Akorda.kz

Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг барча органларидаги иштирокини музлатиб қўйди. Бу ҳақда бугун, 31 август куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян баёнот берди.

«Биз КХШТнинг барча органларидаги фаолиятимизни музлатдик ва ҳозирча шу етарли деб ҳисоблаймиз. Ҳозир бошқача қарор қабул қилиш заруратини кўрмаяпмиз, лекин бу келажакда бошқа қарор қабул қилмаймиз дегани эмас», — Пашиняндан иқтибос келтирди ТАСС.

Никол Пашинян 2024 йил 12 июнидаги баёнотида Арманистон КХШТ аъзолигидан чиқишини айтган, аммо унинг санасини маълум қилмаганди. Пашинян КХШТга аъзо давлатларни Арманистон ва Озарбайжонга қарши уруш режалаштирганликда айбламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг