Пашинян Озарбайжонга муносабатларни «тоза саҳифадан бошлаш»ни таклиф қилди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжонга муносабатларни «янги, тоза саҳифадан бошлашни» таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
«Биз низоли масалалар бўйича муҳокамаларни бас қилиш ва икки томонлама муносабатларни янги ва тоза қоғоздан бошлашни таклиф қиламиз», — деди Пашинян АҚШга ташрифи давомида Атлантика кенгашида сўзлаган нутқида.
Ереван ва Боку тинчлик шартномаси лойиҳаси бўйича барча ташвишли масалаларда келишиб олди. Икки давлат бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини Совет Арманистони ва Совет Озарбайжони чегаралари асосида тан олди ва бу масалада ўзаро эътирозлар йўқ, деди Пашинян.
Унинг таъкидлашича, айни чоғда тинчликка эришиш ҳар қачонгидан муқаррар бўлиб турибди, тинчлик шартномасини имзолаш учун сиёсий ирода бўлса бас.
2025 йил январ ойи охирида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам Бокунинг Арманистонга ҳудудий даъволари йўқлигини таъкидлаганди. Шунинг баробарида, Алиев Ереван Озарбайжондан Арманистон ҳудуди орқали Нахичеван Мухтор Республикасига тўсиқсиз ўтишни таъминлаши шартлигини қўшимча қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter