«Ўзбектелеком» АК: «Ушбу ёрқин байрамга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда»
Жорий йил мамлакатимизда илк маротаба жуда ҳам муҳим ва аҳамиятли воқеа – Ўзбек тили байрами куни нишонланади. Мазкур сана тасодифан танланмаган: 21 октябр – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. 1989 йил айнан ушбу кунда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган.
1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 21 октябр куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда нутқ сўзлади.
«Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир. Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин», – деб таъкидлаганди мамлакатимиз раҳбари.
«Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тили – дунёдаги йирик тиллардан биридир. Унда деярли 50 миллион киши сўзлашмоқда, 60 та мамлакатларда ўзбек тили ўқитилмоқда» – қайд этганди президент.
2019 йил 4 октябрда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Қарори ва 21 октябрда «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган.
Ушбу фармонга мувофиқ, 21 октябр мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни деб эълон қилинди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ўзбек тилининг мақомини яхшилаш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, соҳадаги муаммоларни таҳлил қилиш ва ушбу йўналишдаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.
Она тилининг тарихий илдизларини янада чуқурроқ ўрганиш, уни ҳар томонлама илмий ўрганиш, фойдаланиш кўламини кенгайтириш, филологларни тайёрлаш сифатини ошириш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил қилинди. Бу бебаҳо меросни сақлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йил 10 апрел куни «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.
«Ўзбектелеком» АК барча абонентлар ва компания ходимларининг иши ҳамда ҳаёти учун ўзбек тилининг муҳимлиги ва аҳамиятини яхши тушуниб етади. Компаниядаги барча иш юритиш ишлари «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ қатъий равишда олиб борилмоқда. Алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги барча махсус атама ва тушунчалар аллақачон давлат тилига муваффақиятли таржима қилинган ва кенг қўлланиб келинмоқда. Дунёда янги технологиялар ва махсус атамаларнинг пайдо бўлиши билан, биз янги сўз ва атамаларнинг ўзбек тилидаги талқинларини амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Ўзбек тили гўё тирик организм каби доимо тараққий этиб бормоқда.
Компаниянинг ҳар бир абоненти барча хизматларнинг рўйхатини, шартномадан тортиб, оммавий офертагача ва турли хилдаги SMS-хабарлар, телефон орқали овозли «робот»дан келадиган хабарномаларни, энг аввало, аҳоли учун тушунарли бўлган ўзбек тилида олишади.
«Ўзбек тили байрами куни»ни нишонлаш арафасида компанияда ёшлар ўртасида ўзбек тилининг ўрни ва мавқеини ошириш учун онлайн викторина ва семинарлар шаклида ходимлар учун махсус тадбирлар ўтказилмоқда. Компания ходимлари Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий Музейига ташриф буюришди. Алишер Навоий номидаги давлат адабиёти музейи – Тошкентдаги йирик илмий-тадқиқот маркази ва маърифат муассасасидир. Музейнинг асосий фаолияти ўзбек адабиёти ёдгорликларини ўрганишдан иборат.
Бундан ташқари, Ўзбекистон бўйлаб компаниянинг барча филиалларида ушбу ёрқин байрамга бағишланган байрам тадбирлари ташкиллаштирилмоқда.
«Агарда бизнинг ходимларимиз, фарзандларимиз ўз она тилисини ўрганмасалар, тил унутилиб кетишини ҳаммамиз яхши тушунамиз.
«Ўзбектелеком» АК барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклайди. Она тили халқни бирлаштиради, тарбиялайди, урф-одатларни сақлайди. Шунинг учун ҳам она тилининг шон-шуҳратини ошириш, уни бир қатор ривожланган тиллар қаторига қўшиш жуда муҳим. Чунки тил бор экан, демак, миллат бор», — дейилади компания хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter