Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири «Ўзбектелеком»нинг Тошкент вилоятидаги Дата-маркази билан танишди

АКТ вазири «Ўзбектелеком»нинг Тошкент вилоятидаги Дата-маркази билан танишди

Фото: Mitc.uz

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бугун, 24 май куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Тошкент вилоятидаги кенгайтирилаётган Дата-маркази билан танишди.

Марказ маълумотларни сақлаш марказларини кенгайтириш ва модернизация қилишни ўз ичига олади.

Дата-марказ VDC — Виртуал Дата-марказ, VDI — Virtual Desktop Infrastructure, Видеоконфенецалоқа, Colocation, Веб-хостинг, Булутли видеокузатув бошқа турдаги булутли сервислар ва хизматларни тўлиқ тақдим этади.

«Ўзбектелеком» АК шу йўналишда фаолият юритаётган барча компанияларга қулай шароитлар, имкониятлар яратмоқда. Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун ҳамкорликка таклиф қилади.

Шунингдек, «Ўзбектелеком» АК булутли Дата-маркази асосида интернет хизматларини тақдим этувчи дунёдаги энг йирик компаниялар билан ҳамкорликда сервер ускуналари ва IT-гигантларнинг кўплаб хизматларини маҳаллийлаштириб келмоқда.

Марказ ташкил этилиши Ўзбекистон ҳудудида халқаро интернет каналини янада сезиларли даражада енгиллатиш имкониятини яратди. Бу Ўзбекистоннинг барча операторлари ва провайдерлари учун янада арзонроқ ва тезкор тарифларни тақдим этади.

Дата-марказ хавфсизлик бўйича энг замонавий ускуналар ва ишончлилик тизимлари билан тўлиқ таъминланган.

Шерзод Шерматов марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, уни янада кенгайтириш ва тизимли ишлашни йўлга қўйиш, унинг хизматларини сифатли ва самарали ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг