Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон икки қўшниси билан Қамбарота ГЭС-1 қурилишида Жаҳон банкидан ёрдам сўради

Ўзбекистон икки қўшниси билан Қамбарота ГЭС-1 қурилишида Жаҳон банкидан ёрдам сўради

Фото: centralasianlight.org

Дубайда бўлиб ўтган Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси бўйича иккинчи вазирлар давра суҳбатида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Жаҳон банкидан минтақадаги энг йирик энергетика лойиҳасини тайёрлашда техник ва эксперт ёрдамини сўради.

Ekonomist.kg нашрининг ёзишича, иштирокчи давлатлар Жаҳон банкидан техник-иқтисодий асосларни янгилаш, экологик ва ижтимоий баҳолашни ўтказиш ва барқарор молиявий моделни ишлаб чиқишда ёрдам беришни сўраган.

Муҳокамаларда уч мамлакат энергетика вазирлари ва Жаҳон банки раҳбарияти иштирок этди. Банк вакили Татьяна Проскурякова минтақадаги ҳамкорлик даражасини эътироф этди ва лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар лойиҳага сиёсий содиқлигини тасдиқладилар ва уни тайёрлаш бўйича кейинги қадамлар ҳақида келишиб олдилар. Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини амалга оширишни бошлаш 2025 йилга мўлжалланган.

Маълумот учун, Норин дарёсидаги 1860 МВт қувватга эга Қамбарота ГЭС-1 Марказий Осиёнинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашга қодир стратегик объект сифатида кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг