Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон икки қўшниси билан «Қамбарота ГЭС-1» қурилиши бўйича музокара ўтказди

Ўзбекистон икки қўшниси билан «Қамбарота ГЭС-1» қурилиши бўйича музокара ўтказди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирликлари «Қамбарота ГЭС-1» қурилиши бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари Таалайбек Ибраев ва Журабек Мирзамаҳмудов, Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмаганбетов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев, шунингдек, қуйи ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Томонлар «Йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар ва ҳамкорликнинг асосий тамойилларига оид ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунлари бўйича лойиҳани амалга оширишга тайёрлашнинг асосий босқичлари келишиб олинди ва навбатдаги йиғилишни шу ой охиригача ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг