Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди

Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестиция тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, АҚШнинг АКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, транспорт, банк иши ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган йирик корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.

Бизнес форумда икки мамлакат раҳбариятларининг сиёсий иродаси, ҳукуматлар ва ишбилармон доираларнинг доимий ҳамкорлиги натижасида ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар жадал суръатларда ривожланиб бораётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган АҚШнинг 300 та компанияси ҳамда уларнинг ривожланиш кўрсаткичлари муҳокама қилинган. Айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиётининг автомобилсозлик –  «General Motors», қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш – «John Deer», «CNH», газ ишлаб чиқариш – «Air Products», қишлоқ хўжалиги – «Silverleafe» ва бошқа соҳаларида АҚШ компаниялари фаолият кўрсатмоқда.

Бизнес-форум Ўзбекистон ва АҚШ вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва етакчи компаниялари раҳбарларининг «G2B» ва «B2B» форматидаги учрашувлари билан давом этди. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишга муваффақ бўлдилар.

Тадбир якунида энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий-техник ҳамкорлик, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг