Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Она тилида гапириш учун «эҳтиёж» керак

Она тилида гапириш учун «эҳтиёж» керак

Фото: «Kenesh.kg»

Қирғизистон конституциявий кенгаш аъзоси Садирдин Торалиев аҳолини она тилини ўрганишга рағбатлантириш мақсадида рус тилини расмий мақомидан маҳрум қилишни таклиф қилди, дея хабар берди «24.kg» агентлиги.

«Бу кескин туюлиши мумкин. Бироқ менинг таклифим — давлат тили сифатида фақат қирғиз тилини қолдириш. Қолган тилларни бошқа қонунларга кўра ривожлантирамиз», — деди Торалиев.

Унинг сўзларига кўра, охирги пайтларда ёшлар қирғиз тилида гаплашмай қўйишган. Аҳолига она тилини ўрганишга «эҳтиёж»ни яратиш керак.

«Нега қирғиз тилини ўрганишмайди? Чунки унга эҳтиёж йўқ. Уни яратиш керак. Фақат шундагина ҳамма қирғиз тилини ўрганиб, қирғиз тилида гапира бошлайди», — дея таъкидлади у.

Рус тилининг расмий мақоми қирғиз тили давлат мақоми билан бир қаторда Қирғизистон конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.

Қирғизистон конституциявий кенгаш аъзолари конституциявий ислоҳотлар лойиҳасини якунига етказиш учун яқинда ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг