Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон цемент импортига қўйилган тақиқни олиб ташлади

Қирғизистон цемент импортига қўйилган тақиқни олиб ташлади

Қирғизистон ҳукумати цемент импортига жорий этилган тақиқни бекор қилди.

Бу қарор 50 килограммли бир қоп цемент нархи 380 сомдан 600 сомгача ошган шароитда қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тақиқ 2024 йил апрелида ички бозорни муҳофаза қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилганди.

Расмий маълумотларга кўра, тақиқни бекор қилиш орқали ҳукумат бозорда рақобатни кучайтириш, маҳсулот танқислигининг олдини олиш ва нархларни барқарорлаштиришни кўзламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг