Олимлар қон босими ва шакар миқдорини камайтиришнинг оддий усулини аниқлади
Колумбия университети (AҚШ) олимлари саломатликни яхшилашда пиёда юришнинг фойдалари ҳақида маълумот беришди, дея хабар бермоқда ScienceDaily нашри.
Илм-фан вакиллари томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳаракатсиз турмуш тарзи ҳатто мунтазам жисмоний машқлар билан ҳам соғлиқ учун зарарли.
Шу билан бирга, иш куни давомида ҳар ярим соатда беш дақиқалик юриш қомат ва соғлиқни сақлашга ёрдам беради. Ушбу турдаги фаолият қон босими ва қондаги шакар миқдорини пасайтиради, шунингдек, кайфиятни яхшилайди ва чарчоқни камайтиради.
Ҳар 30 дақиқада ва ҳар 60 дақиқада бир дақиқадан пиёда юриш ҳам қон босимини сезиларли миқдорда камайтиришга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter