Олимлар икки оёқлаб юрган тимсоҳларнинг изини топишди
Олимлар динозаврлар даврида яшаган ва икки оёқлаб юрган тимсоҳларнинг қолдиқларини топишди. «Batrachopus grandis»нинг узунлиги ўртача 3 метрга етиб, бундан тахминан 110-120 млн йиллар муқаддам ҳозирги Жанубий Корея ҳудудида яшаган, деб ёзади «The Times».
Дастлаб палеонтологлар топган излар қадимги учар калтакесак — птерозаврга тегишли бўлса керак деб ўйлашган. Бироқ кейинчалик бу тахминни рад этишди.
Қазиб олинган калтакесак панжаларининг узунлиги тахминан 24 сантиметрга етади. Яъни уларнинг панжалари катта ёшли одамнинг оёқлари билан деярли бир хил узунликда бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter