Дераза ойналари калтакесаклар ва қурбақалар учун бошпанага айланди
АҚШнинг Флорида штати Порт Сент-Люси шаҳрида яшовчи Жессика Шрек уйининг деразаси қурбақа ва калтакесаклар учун бошпанага айланди, деб хабар бермоқда 120.su қизиқарли ва антиқа хабарлар нашри.
Аввалига хоним дераза ойнасида еттита калтакесак ва битта қурбақани санади. Яна олтита калтакесак эса бошқа деразага ёпишиб олганини кўрди. Ва буларни ташқаридан тунда видеога олиб ижтимоий тармоқларга жойлади. Жессика ҳамма жонзотлар деразаларга ёпишиб олганига сабаб иссиқ ойналар бўлса керак, деб изоҳлади.
Айни пайтда Жессиканинг деразалари кундузи кетиб, кечаси қайтадиган меҳмонлар учун доимий бошпанага айланган. Бироқ, уй бекаси бунга қарши эмас – майли ўтираверсин, зарари йўқ демоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter