«Милтон» тўфони 50 миллиард доллар зарар етказди — Байден
«Милтон» тўфони етказган зарар — 50 миллиард доллар. Бу ҳақда баёнот берган АҚШ президенти Жо Байден унинг маъмурияти Флорида штатининг давлат ва маҳаллий раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиб, керакли барча ресурслар билан таъминлаётганини маълум қилди.
У «Милтон» тўфонидан сўнг қутқарув ва тиклаш ишлари билан банд барчага миннатдорлик билдириб, эртага, якшанба куни табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга боришини маълум қилди.
Флорида штати ҳукумати маълумотига кўра, сув тошқини пайти 1 600 дан зиёд киши қутқарилган. Флориданинг 2,2 миллиондан зиёд аҳолиси электрсиз қолмоқда.
Гарчи тўфон чекинган бўлса-да, Миллий метеорология хизмати яқин кунлар ёки ҳафта давомида сув тошқинлари хавфи борлигидан огоҳлантирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter