Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улкан тўфон Флорида штатининг бир қисмини «учириб юбориши» мумкин

Улкан тўфон Флорида штатининг бир қисмини «учириб юбориши» мумкин

АҚШда «Милтон» номли янги кучли тўфонга тайёргарлик кўрилмоқда — у Флорида штатининг бир қисмини «учириб юбориши» мумкин.

«Хелен» довулидан ҳали ўзини тиклаб улгурмаган штатда янги фалокат арафасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва у тарихдаги энг вайронкор тўфонлардан бири бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Милтон» аллақачон 5-тоифага етган. Шамолнинг тезлиги соатига 287 километрга етиб, унинг кучи ортиб бормоқда. Штат аҳолиси катта миқдорда сув ва зарур маҳсулотларни сотиб олиб, офатга тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳозирга қадар Флоридада беш ярим миллиондан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишди.

Циноптиклар довул шунчалик кучли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдаки, унинг қуввати мавжуд таснифдан ҳам ошиб кетиши эҳтимоли бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг