Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«NEO INSURANCE CORP» AJ акциядорлари диққатига!

«NEO INSURANCE CORP» AJ акциядорлари диққатига!

«NEO INSURANCE CORP» AJ (кейинги ўринларда – «Жамият») Кузатув кенгаши, Жамиятнинг номинал қиймати 5 000 сўмлик 2 000 000 дона, умумий суммаси 10 000 000 000 сўм бўлган оддий акциялари қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги Қарори Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2023 йил 21 ноябрда № P0974-2-сон билан рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилади.

Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан, Жамиятнинг оддий акцияси эгаси бўлган акциядорлари ушбу чиқарилишдаги акцияларни ўзларига тегишли оддий акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўладилар. 

Акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига 2023 йил 16 октябрь холатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган, Жамият оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар эга бўладилар.

Жамият акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

A / 7 000 000 = B

2 000 000 * B = C

Бунда:

7 000 000 – Жамият устав капиталидаги умумий акциялар сони;

2 000 000 – қўшимча чиқарилган оддий акцияларнинг умумий сони;

А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги оддий акциялари сони;

В – Жамият устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;

C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган оддий акциялар сони.

Аниқлаш давомида қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса, кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ушбу билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) календарь кунни ташкил қилади.

Жамият Кузатув кенгаши қарорига асосан акцияларни жойлаштириш нархи – хар бир акция учун 5 000 (беш минг) сўм этиб белгиланди.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза Жамиятга мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида тақдим этилиши керак.

Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

Жамият томонидан акцияларнинг ушбу қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда қуйидаги манзиллар – «NEO INSURANCE CORP» AJ расмий веб-сайти (www.neoinsurance.uz) ва корпоратив ахборот ягона портали (www.openinfo.uz) орқали ошкор қилинади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун «NEO INSURANCE CORP » AJга мурожаат қилишингиз мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Ш. Руставели кўчаси, 158А-уй. Маълумот учун телефон: 95 850-00-11.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг