Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муллажанов Абдукахор Файзуллоевич Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
А.Муллажанов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Абдуқаҳҳор Муллажонов 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасида бошлаган.
Эслатиб ўтамиз Муллажоновга қадар Навоий вилояти прокурори вазифасида ишлаган Азамат Мирзаев шу йилнинг 4 март куни Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter