Мушук ўз эгаларини ёниб кул бўлишдан сақлаб қолди
Россиянинг Биробиджан шаҳрида мушук ёғоч уйда ёнғин пайтида ухлаб ётган эгаларини қутқарди.
Бу ҳақда «РИА Новости» Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Яҳудий автоном области бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 1:52 да қутқарувчиларга Зарече Биробиджан қишлоғида жойлашган хусусий уйда ёнғин ҳақида хабар келиб тушган.
Уй эгаларининг омон қолишига уларнинг мушуги сабабчи бўлган. Мушукнинг ташқарига чиқмоқчи бўлиб эшикни тирналганлиги сабабли аёл уйғонган. Ҳайвонни қўйиб юбориб, у ёнаётган уйини кўрган ва дарҳол ухлаб ётган болаларни уйғотган, сўнг қутқарув хизматига қўнғироқ қилган.
«Қаҳрамон мушук» шарофати билан ёнғинда ҳеч ким жабрланмади. Ҳодиса фактлари текширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter